Махфийлик сиёсати
Янгиланган: 2026-10-21
Лойиҳа: матн ҳали юрист томонидан текширилмаган. Сариқ билан белгиланган жойлар тўлдирилиши керак.
Taklif qilaman қандай шахсий маълумотларни йиғади, улардан нима учун фойдаланади, қанча сақлайди ва кимга беради.
1. Маълумотлар эгаси (оператор)
[Тадбиркор номи: МЧЖ ёки ЯТТ], СТИР [СТИР ёки ЖШШИР], манзил: [юридик манзил]. Шахсий маълумотлар бўйича мурожаатлар: Телеграм @taklifqilaman_yordam, электрон почта [электрон почта].
2. Қандай маълумотларни йиғамиз
- Телеграм орқали кирганингизда: Телеграм ID рақамингиз, исмингиз ва username (Телеграм берган маълумот). Ёрдамчимиз сиз билан боғланиши учун телефон рақамингизни сўраши мумкин.
- Таклифнома мазмуни: келин-куёв ва оила аъзоларининг исмлари, тадбир саналари ва жойлари, алоқа учун исмлар ва телефон рақамлари, сиз юклаган сурат ва матнлар.
- Меҳмонлар рўйхати: сиз киритган меҳмонларнинг исмлари ва уларнинг ҳаволани очганлиги.
- Меҳмонларнинг жавоблари: исм, қайси тадбирларга келиши, неча киши ва болалар сони, изоҳ. Тилаклар: исм ва матн.
- Саҳифа очилишлари: қайси таклифнома ва қайси исмли ҳавола қачон очилгани. IP манзил бу ёзувларда сақланмайди.
- Тўловлар: сумма, дизайн, промокод, тўлов тизими ва ундаги транзаксия рақами. Карта маълумотларини Click ёки Payme қайта ишлайди, биз уларни кўрмаймиз.
- Бот билан ёзишганингизда: Телеграм чат рақами, исм, username ва танланган тил.
- Сервер журналлари: IP манзил, вақт ва сўралган саҳифа (хавфсизлик ва носозликларни топиш учун).
3. Нима учун фойдаланамиз
Маълумотларингизни реклама учун сотмаймиз ва бошқаларга бермаймиз.
- Таклифномани яратиш, эълон қилиш ва меҳмонларга кўрсатиш.
- Жавоблар, тилаклар ва очилишларни сизга “Таклифномаларим” бўлимида ва Телеграм ботда кўрсатиш.
- Тўловни қабул қилиш ва фискал чек бериш.
- Сиз сўраганингизда ёрдам бериш, хизматни ҳимоя қилиш ва носозликларни тузатиш.
4. Асос
- Сиз билан тузилган шартнома (оммавий оферта): хизмат кўрсатиш учун зарур маълумотлар.
- Сизнинг розилигингиз: Телеграм орқали кирганда ва таклифномага маълумот киритганда берилади.
- Меҳмонлар ва оила аъзолари маълумотлари: уларни таклифномага киритган Буюртмачи уларнинг розилигини олган бўлиши керак. Меҳмон жавоб ёки тилак юборганда ўз маълумотларига розилик беради.
- Қонун талаблари: тўлов ва солиқ ҳужжатлари.
5. Қанча сақлаймиз
- Меҳмонларнинг жавоблари, меҳмонлар рўйхати, очилишлар ва кўрсатилмаган тилаклар охирги тадбирдан 90 кун ўтгач автоматик ўчирилади. Бундан бир ҳафта олдин Телеграм ботга уланган чатларга хабар берилади.
- Таклифномада кўрсатилган тилаклар саҳифа ишлаб турган даврда сақланади ва саҳифа муддати тугагач ёки ўчирилгач бир ой ичида ўчирилади.
- Таклифнома саҳифаси эълон қилингандан 12 ой ишлайди. Сиз уни исталган вақтда “Таклифномаларим” бўлимидан ўчира оласиз.
- Ҳисобингиз маълумотлари сиз ўчиришни сўрамагунингизча сақланади.
- Тўлов ёзувлари қонунда белгиланган муддат давомида сақланади: [муддат, масалан 5 йил].
- Сервер журналлари 14 кунгача, захира нусхалар 14 кунгача сақланади.
6. Кимга берамиз
- Телеграм: кириш, бот хабарлари ва улашиш учун.
- Click ва Payme: тўлов учун (сумма ва тўлов рақами).
- Харита хизматлари (Yandex, Google, 2GIS): сиз харита ҳаволасини қўйганингизда жой координаталарини аниқлаш учун; меҳмон такси тугмасини босса, Yandex Go очилади.
- Ҳостинг провайдер: маълумотлар сақланадиган сервер. [Сервер жойлашуви: ҳозир Германия, Hetzner Online GmbH. Ўзбекистондаги серверга кўчирилгач янгиланади.]
- Давлат органлари: фақат қонунда белгиланган ҳолларда.
7. Браузерда сақланадиган маълумотлар
Цоокиэ ишлатмаймиз. Браузерингизда (localStorage) фақат кириш калити, сақланмаган қораламалар калити, танланган тил ва ранг сақланади. Уларни браузер созламаларидан ўчиришингиз мумкин.
8. Сизнинг ҳуқуқларингиз
Бунинг учун @taklifqilaman_yordam га ёзинг. 10 иш куни ичида жавоб берамиз.
- Биз сақлаётган маълумотларингиз ҳақида маълумот олиш.
- Нотўғри маълумотни тузаттириш.
- Маълумотларни ва ҳисобингизни ўчиртириш, розиликни қайтариб олиш.
- Меҳмон сифатида ўз жавобингиз ёки тилагингизни ўчиртириш.
9. Ҳимоя
Сайт фақат шифрланган уланиш (HTTPS) орқали ишлайди. Кириш калитлари серверда фақат хеш кўринишида сақланади. Ходимлар панелига кириш парол ва икки босқичли тасдиқлаш билан ҳимояланган.
10. Болалар
Хизмат [16] ёшдан катта фойдаланувчилар учун мўлжалланган.
11. Ўзгаришлар
Сиёсат ўзгарса, янги таҳрир шу саҳифада эълон қилинади ва санаси янгиланади.